Ҳурматли ота-оналар!
Хабарингиз бор, Республика махсус комиссияси қарорига биноан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Умумтаълим мактаби 1-синфига ҳужжат топшириш учун жорий йилнинг 18-июль ва 25-июль (шанба) кунларига қабулга ёзилган ота-оналарнинг қабул куни мувофиқ равишда 20-июль ва 27-июль (душанба) кунига кўчирилади. Бу ҳақда мазкур кунларда қабулга ёзилган ота-оналарнинг ёзиб қолдирган телефон рақамларига тегишли смс хабар юборилади.
Қабул кунлари графиги мувофиқ тарзда душанбадан жумага қадар ўзгартирилади.
Шу муносабат билан, карантин қатъий қоидалари туфайли келтирилган ноқулайкликларни инобатга олган ҳолда сиздан узр сўраймиз.